Британиянинг машҳур The Rolling Stones рок гуруҳи гитарачиси Ронни Вуд ўпка саратонига чалинганини тан олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
70 ёшли мусиқачи узоқ вақт давомида бу ташхисни яшириб келди ва ҳатто кимётерапия курсидан воз кечди.
«Мен ўпка саратонига қарши курашдим. Бир ҳафта барчаси қил устида турган эди, бу парда тушадиган, алвидо дейдиган пайтдай эди», — деди у.
Ўпка саратони уч ой муқаддам режали тиббий кўрик чоғида аниқланди.
«Мен ёмон хабарларга тайёр эдим, лекин барчаси яхши бўлишига ишонаётгандим», — сўзида давом этди созанда.
Шу пайтгача унинг хасталигидан фақат 39 ёшли рафиқаси Салли Хамфрис бохабар эди.
Вуд сочларини йўқотмаслик учун кимётерапиядан воз кечганини айтди. Аммо шифокорлар ўсимта тарқалмаётганини аниқлагач, бунга эҳтиёж бўлмади ва эркак операциядан ўтказилди.
«Операция олдидан шифокорга қараб: ‘Жанг бошлансин!’ дедим», — деб эсга олди ўша кунларни Ронни Вуд.
Изоҳ (0)