Франция прокуратураси Эйфель минорасига қуролли одамнинг бостириб киришига уриниш билан боғлиқ ҳодисани тергов қилмоқда. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
5 август куни 19 ёшли йигит қўлида пичоқ билан Эйфель минорасига киришга уринганида ҳибсга олинди. Унинг мотивлари тергов давомида аниқлаштирилади.
Айтилишича, йигит ҳужум пайтида «Аллоҳу акбар!» деб қичқирган.