Туркия Сурия шимолида давом этаётган ҳарбий операцияни кенгайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон баёнот берди, деб хабар қилади «Вести Кавказа».
Унинг айтишича, YPG («Курд халқ мудофааси») гуруҳи томонидан Туркия миллий хавфсизлигига таҳдид солинган тақдирда Анқара «Эркин Сурия армияси» билан ҳамкорликда операцияни кенгайтириши мумкин.
21-йиндан бошлаб Туркия Сурия чегарасига ҳарбий техника тўплай бошлаган эди. Техника тўпланган Килис вилоятида Суриянинг YPG ва PYD («Демократик иттифоқ») гуруҳлари назорати остидаги ҳудудларига чегарадошдир.
Изоҳ (0)