Дубай полицияси хакерлар шахсий маълумотларни ўғирлаш учун бепул Wi-Fi’дан фойдаланиши ҳақида ахборот сақланган резидентларга огоҳлантириш эълон қилди. Бу ҳақда UAEInside хабар бермоқда.
Айтилишича, хакерлар савдо марказларида ва бошқа жамоат жойларида бепул кириш нуқталарини яратиб, шу йўл билан шахсий маълумотларни ўғирлайди: тармоқни хакерлар томонидан яратилганидан бехабар одамлар шу тармоқларга уланади ва бу билан ўзлари билмаган ҳолда хакерларга шахсий маълумотларни юборган.
Одамларда шубҳа уйғотмаслик учун хакерлар одатда «Бепул жамоат Wi-Fi тармоғи» сингари номлардан фойдаланади.
Капрал-лейтенант Бин Салмин одамларнинг кўпчилиги шахсий маълумотни яшириш техникасини билмайди, шу боис жамоат жойларида интернетга уланиш чоғида катта таҳдид остида қолади.
Изоҳ (0)