Tesla Model 3 электромобилида ҳайдовчини кузатадиган махфий камера ўрнатилди. Камера модули орқа кўриниш ойнаси устидаги блокка ўрнатилган, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Ишлаб чиқарувчи автомобиль тақдимоти чоғида камера ҳақида гапирмади. Уни синовчилар, шунингдек, янги машина нусхаларининг илк эгалари аниқлади.
Айтилишича, камера ҳайдовчини автопилот режимида кузатиб боришга мўлжалланган. Ҳайдовчининг боши туриши, юз ифодасига қараб тизим унинг автомобилни бошқаришга дахлдорлик даражасини таҳлилдан ўтказади.
Агар ҳайдовчи кўп вақтга бошқариш жараёнидан четлашса, автопилот уни огоҳлантириши ёки автомобилни тўхтатиш чораларини кўриши мумкин.
Аммо камеранинг имкониятлари бу билан тугамайди. У нафақат ҳайдовчини, балки бутун салонни бошқариши мумкин.
Айни пайтда камера фаол эмас. У борт дастурий таъминоти янгиланганидан сўнг ишга туширилади.
Изоҳ (0)