Трансфер бозорида катта харидларни амалга оширган Италиянинг «Милан» клуби Европа лигасининг плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Винченцо Монтелла шогирдлари мавсумдаги илк расмий учрашувни мазкур мусобақа доирасида Руминияда ўтказиб, «Университатя» клубини 1:0 ҳисобида таслим қилганди. «Сан-Сиро»да кечган жавоб ўйини «Милан» учун мавсумдаги илк уй учрашуви бўлди.
Беллашув миланликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. Учрашувни томоша қилиш учун 65.763 ишқибоз «Сан-Сиро»га ташриф буюрди. «Милан»нинг яқин орадаги ўйинларида бундай сермаҳсуллик кузатилмаганди.
Milan beat Craiova 2-0 in the second leg of the third qualifying round for the Europa League in front of 65,763 at San Siro. pic.twitter.com/6iy2ARn1f4
— Serie A News (@TransfersCalcio) August 4, 2017
Изоҳ (0)