АҚШ махфий хизмати президентнинг хавфсизлигини таъминлаш учун биринчи марта дронлардан фойдаланади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Дональд Трамп таътил чоғида Нью-Жерсида икки ҳафта давомида гольф билан шуғулланишни режалаштирмоқда. Шу давр ичида хавфсизлик хизмати дронлар орқали уни кузатиб боради. Дрон 100 метр баландликда бўлади.
Идоранинг қайд этишича, дрон камерасига гольф клубининг бошқа фойдаланувчилари ҳам тушиб қолиши мумкин, шу боис видео ва фотоматериаллар 30 кундан сўнг ўчириб ташланади.