АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция 2014 йил августидан 2017 йил июнига қадар ИШИДга қарши бомбардимонларда 624 тинч фуқаро ҳалок ўлганини тан олди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Бугунги кунда, маълум ахборотдан келиб чиқсак, бирлашган операция штаби тахминига кўра, ‘Букилмас қатъият’ операцияси бошланганидан буён, афтидан, камида 624 нафар тинч фуқаро ҳалок бўлган», — дейилади коалиция баёнотида.
Қурбонлар сони 2017 йил июнида ҳисоблаб чиқилган. Айни пайтда коалиция тинч фуқароларнинг ҳалокати билан боғлиқ яна 424 хабарни текширмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.