7–23 август кунлари 7346 нафар ўзбекистонлик зиёратчилар ҳаж сафарига кузатилади. Бу ҳақда Uz24 хабар бермоқда.
Зиёратчиларга сафар олдидан Ўзбекистон давлат рамзлари туширилган махсус кийим ва сумкалар, ҳаж қўлланмаси ва видеотасмалар тақдим этилди. Барча зиёратчилар тиббий кўрикдан ўтказилиб, зарур вакциналар билан эмланганлар.
Зиёратчилар учун ташкилий масалаларни ҳал этиш мақсадида 28 июль куни ўн кишидан иборат дастлабки ишчи гуруҳи Саудия Арабистонига жўнатаб кетди. Ҳожилар учун Макка ва Мадина шаҳарларида меҳмонхоналардан жойлар ажратилган. Зиёратчиларга транспорт, озиқ-овқат таъминоти ва тиббий хизмат йўлга қўйилади. Меҳмонхонада махсус жиҳозланган ошхона ҳамда тиббиёт маркази ташкил этилган.
7 август, душанба куни иккита авиарейсда Тошкент ва Наманган шаҳридан 459 нафар зиёратчилар Мадина шаҳрига кузатилади.
Изоҳ (0)