Ўзбекистон ва Қирғизистон футбол федерациялари миллий терма жамоалар таснифида ўзаро ўртоқлик ўйини ўтказиш бўйича музокара олиб бормоқда, деб маълумот берди «Championat.asia».
Нашр бунда қирғизистонликларнинг «ВКонтакте»даги саҳифасига асосланган, кейинроқ ЎФФ матбуот хизматидан маълумотни тасдиқлатиб олган. Икки томон ўзаро келишувга эришса, учрашув 25 август куни пойтахт Тошкентда бўлиб ўтади.
ЖЧ—2018 саралашидаги иштирокини давом эттираётган Ўзбекистон терма жамоаси 31 август куни Хитой билан сафар ўйинида иштирок этади, 5 сентябрь куни эса Тошкентда Жанубий Кореяни қабул қилади. Қирғизистонга қарши ўртоқлик ўйини мана шу беллашувлар олдидан тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.
Катта эҳтимол билан Қирғизистонга қарши беллашувда терма асосини ташкил қиладиган легионер футболчилар иштирок эта олмаслиги мумкин. ФИФА кунлари бўлмаган саналарда уларнинг ўз жамоасидан бўш бўлиши қийин масала.
Изоҳ (0)