2050 йилга келиб жаҳонда кўзи ожизлар сони уч баробар кўпайиши мумкин. Бу ҳақда Lancet Global Health тиббиёт журналида чоп этилган тадқиқотда айтилди, деб хабар беради «РИА Новости».
Олимларнинг ёзишича, 2015 йили сайёрада истиқомат қилуаётган 7,33 миллиард одамдан 36 миллион нафарининг кўзи ожиз эди. Прогнозларга кўра, 2020 йили уларнинг сони 38,5 миллион кишига, яна 30 йилдан сўнг эса 115 миллион кишига етади.
Бундай ўзгаришларни тадқиқот муаллифлари аҳоли қариб бораётгани билан боғламоқда.
Ҳисоботга кўра, кўзи ожизларнинг энг катта миқдори Жанубий Осиё мамлакатларида, шунингдек, Саҳрои Кабирдан жанубдаги Африка мамлакатларида қайд қилинган.
Изоҳ (0)