Ўзбекистон кубогининг «Насаф»га қарши ўтадиган ярим финал ўйини олдидан Тошкентнинг «Локомотив» клуби нигериялик 18 ёшли ҳужумчи билан шатнома имзолади.
Клуб матбуот Олабиран Блессинг Муйива билан тузилган шартнома қанчага мўлжалланганига ойдинлик киритмаган. Хабарда айтилишича, Муйива бугун — 2 август куни «Насаф»га қарши ўйин билан Ўзбекистон клубида дебют қилиши мумкин.
Янги футболчи «Локомотив»нинг Минск шаҳрида ташкил этилган йиғинида иштирок этган ва ўртоқлик ўйинларида бир қатор голлар уришга муваффақ бўлган. Шу тариқа у мураббийлар штабида илиқ таассурот қолдирган.
Олабиран Блессинг Муйива бунга қадар Молдованинг «Саксан» клуби шарафини ҳимоя қилаётган бўлиб, 10 та ўйинда рақиблари дарвозасига 1 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширган.
Изоҳ (0)