Футбол бўйича Ўзбекистон кубогининг ярим финалидан жой олган иккинчи учрашув бугун — 2 август куни 19:30 да старт олади.
Унда Тошкентнинг «Локомотив» клуби ўз майдонида Қаршининг «Насаф» жамоасини қабул қилади. Беллашувни Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
«Локомотив» — «Насаф» ўйини «Спорт» телеканали орқали тўғридан-тўғри трансляция қилинади.
Бунгача ярим финалнинг биринчи жуфтлигида «Бунёдкор» ва «Динамо» тўқнаш келган бўлиб, Тошкентдаги ўйинда ҳисоб очилмаганди — 0:0.
Ўзбекистон кубоги Ярим финал 2 август, чоршанба
Изоҳ (0)