Кучли бешликда янги мавсумга тайёргарлик кўраётган тўрт клуб Мюнхенга ташриф буюрди ва «Бавария» мезбонлигидаги Audi Cup турнирида иштирок этишни бошлади.
Бунда ташкилотчилар Англиянинг «Ливерпуль», Испаниянинг «Атлетико» ва Италиянинг «Наполи» клубларини таклиф қилганди. Бу жамоалар ўз мамлакатининг чемпионлари ҳисобланмайди. «Бавария» эса Бундеслига етакчиси сифатида унда қатнашиши кўзда тутилганди.
Ярим финалда Карло Анчелотти мураббийлик қилаётган «Бавария» немис футболини жуда яхши биладиган Юрген Клоппнинг «Ливерпуль» клуби билан тўқнаш келди ва ўз дарвозасидан жавобсиз 3 та гол ўтказиб юборди. «Ливерпуль» Audi Cup финалида!
«Бавария» Чемпионлар халқаро кубогида ҳам кутилганидан пастроқ натижа қайд этганди. «Милан» (0:4) ва «Интер» (0:2) клубларига гол ура олмаган Германия чемпиони, «Арсенал»га пенальтилар сериясида имкониятни бой берган ва фақатгина «Челси»ни 3:2 ҳисобида таслим қилганди.
Audi Cup Ярим финал 1 август, сешанба
Изоҳ (0)