Президентнинг 1 августдаги фармонига мувофиқ Саидкамол Саидкаримович Хўжаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Марказий банк раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг сайтида маълум қилинди, деб хабар беради Uz24.
Саидкамол Хўжаев ўтган йилнинг март ойидан буён мазкур лавозимда фаолият юритиб келаётганди.
У «Агробанк» раиси лавозимини эгаллайди. Банкнинг аввалги раҳбари Абдуваҳоб Тамикаев Зангиота туманига ҳоким этиб тайинланди.
Хўжаев банк тизимидаги фаолиятини 1997 йилда оддий мутахассисликдан бошлаган. 2003 йили Тошкент молия институтининг банк иши факультетини тамомлаган. 2007 йили Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тугатган. 2014 йилнинг декабридан «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ бошқаруви раиси вазифасида ишлаган.
Изоҳ (0)