Футбол бўйича Ўзбекистон кубогининг ярим финалидан жой олган «Бунёдкор» ва «Динамо» клублари ўртасидаги икки ўйиндан биринчиси Тошкентда бўлиб ўтди.
90 дақиқа давомида ҳар икки клуб футболчиларига ҳам гол уриш насиб қилмади ва ўйин 0:0 ҳисобида ўз якунига етди. Финал йўлланмаси кимга насиб қилиши энди томонларнинг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган жавоб ўйинида маълум бўлади.
«Бунёдкор» чемпионатнинг 6-турида ҳам «Динамо» билан Тошкентда дуранг ўйнаганди — 1:1. Ўшанда жамоага Сергей Лушчан устозлик қилган. Эндиликда «қалдирғочлар» Миржалол Қосимов бошқарувида ҳам Олий лига дебютантини енга олмади.
Ярим финалдан жой олган иккинчи ўйин «Локомотив» ва «Насаф» клублари ўртасида 2 август куни бўлиб ўтади.
Ўзбекистон кубоги Ярим финал 31 июль, душанба
Изоҳ (0)