Бир кунда неча финжон қаҳва ичиш мумкин? «Аргументи и факти» ўқувчисининг бу саволига парҳезшунос-шифокор, тиббиёт фанлари номзоди Михаил Гаврилов жавоб берди.
Кофеин асаб тизимини қўзғайди, бу эса моддалар алмашинувини тезлаштиради. Организм кўп миқдордаги кислородга муҳтож, ўз навбатида, бу юрак фаолияти стимуляциясига олиб келади. Ўз-ўзидан, юрак мушакларига босим кучаяди. Бироқ қаҳва барча одамларга ҳам шундай таъсир кўрсатмайди. Танангиз кофеинни қандай қабул қилиши ирсият, юрак-қонтомир патологиялари ва бошқа омилларга боғлиқ. Ўртача олганда, соғлом инсон кунига икки кичик финжонда қаҳва истеъмол қилиши мумкин. Агар ошқозонда муаммолар бўлса, наҳорга ва оч қоринга қаҳва ичмаслик лозим. Мазкур ичимлик кислота ҳосил қилади, бу эса тегишли касалликларни қўзғайди.Михаил Гаврилов, парҳезшунос-шифокор, тиббиёт фанлари номзоди
Изоҳ (0)