Чемпионлар халқаро кубоги доирасида Миланнинг «Интер» ва Лондоннинг «Челси» клублари Сингапурда ўзаро тўқнаш келди.
Беллашув италиялик футболчиларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. Учрашувдаги ҳамма гол «Интер» футболчилари томонидан урилди.
«Челси»нинг 80 миллионлик хариди ҳисобланган Альваро Мората майдонда 65 дақиқа ҳаракат қилди ва ўз ўрнини жамоадошига бўшатиб берди.
Моратанинг «Челси»даги норасмий дебюти «Бавария»га қарши ўтган бўлиб, ўшанда Антонио Конте шогирдлари 2:3 ҳисобида имкониятни бой берганди.
«Интер» турнир доирасида «Барселона» каби кетма-кет уч ўйинда зафар қучди: «Лион» 1:0, «Бавария» 2:0 ва «Челси» 2:1.
Чемпионлар халқаро кубоги Сингапур, Сингапур 29 июль, шанба
Изоҳ (0)