Чемпионлар халқаро кубогининг Шарқий Осиёдаги турнесига ташриф буюрган Миланнинг «Интер» клуби ғолибликни қўлга киритди.
Италия клуби кетма-кет уч ўйинда зафар қучишнинг уддасидан чиқа олди: «Лион» 1:0, «Бавария» 2:0, «Челси» 2:1.
«Интер» мусобақа давомида гол ўтказиб юбормаган ягона жамоа бўлиши ҳам мумкин эди. Бироқ франциялик футболчи Жеффрей Кондогбиа «қовун туширди». «Челси»га қарши ўйин 2:0 бўлиб турган бир пайтда, у салкам майдон марказидан ўз дарвозасига гол уриб қўйди.
Изоҳ (0)