Туркия йиғинида бўлиб турган Тошкентнинг «Пахтакор» футбол клуби Саудиянинг «Ал-Иттифоқ» клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди ва 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Клуб матбуот хизматининг аниқлик киритишича, биринчи бўлимда кучлар тенг келган. Иккинчи бўлимга келиб саудиялик футболчилар Александр Лобанов қўриқлаётган дарвозага жавобсиз учта гол уришга эришган.
Бу Шота Арвеладзе бош мураббий этиб тайинланганидан буён «Пахтакор»нинг илк норасмий мағлубияти бўлди. 30 июль куни Тошкент гранди Саудиянинг бошқа бир клуби «Ар-Риёд» билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушишни режалаштирган.
«Championat.asia» нашри «Ал-Иттифоқ» матбуот хизматига таяниб, учрашув фотосуратларини тақдим этди.
Ўртоқлик ўйини Истанбул, Туркия 28 июль, жума
Изоҳ (0)