Россия фуқароларининг 80 фоизи АҚШ билан муносабатларни яхшилаш пайти келди. Деб ҳисоблайди. Буни «Обшчественное мнение» жамғармаси ўтказган сўров натижалари кўрсатмоқда, деб хабар беради «Интерфакс».
2015 йили бу кўрсаткич 49 фоизни ташкил қилган эди.
Сўровнома 15–16 июль кунлари РФнинг 53 субъектидаги 104 аҳоли яшаш пунктида 1500 киши орасида ўтказилди.
Умуман олганда, респондентларнинг 39 фоизи АҚШ–Россия муносабатларини ёмон деб баҳолади. 38 фоизи одамлар эса бу муносабатларнинг яхши жиҳатлари ҳам борлигини таъкидлади.
7 июль куни Гамбургдаги G20 саммитида Владимир Путиннинг Дональд Трамп билан биринчи учрашуви бўлиб ўтди. Бу учрашувдан россияликларнинг 43 фоизи бохабар экан, 36 фоизи бу ҳақда нимадир эшитган бўлиб чиқди, 20 фоизи эса бу ҳақда социологлардан эшитганини тан олди.
Изоҳ (0)