28 июль куни Бишкекда Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари ўртасида Ўш шаҳрида умумтаълим мактабининг қурилиши бўйича келишув имзоланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Мактаб 630 ўқувчига мўлжалланган бўлиб, у Ўзбекистон маблағи ҳисобидан қурилади ва беғараз асосда Қирғизистон ихтиёрига топширилади.
Ўзбекистон ТИВ хабарига кўра, келишувни Ўзбекистоннинг Бишкекдаги элчиси Комил Рашидов ҳамда Қирғизистон таълим ва фан вазири Гулмира Қудайбердиева имзолаган.
Лойиҳа реализацияси икки биродар халқнинг ўзаро қўшничилик муносабатлари ривожланишига, маданий-гуманитар алоқаларга ҳисса бўлиб қўшилади, деб таъкидланади хабарномада.
Изоҳ (0)