Тошкентнинг «Бунёдкор» футбол клуби Ўзбекистон кубогининг ярим финалига йўл олди.
Чорак финалда Фарғонанинг «Нефтчи» клуби билан тўқнаш келган «қалдирғочлар» ҳар икки ўйинда ҳам зафар қучишнинг уддасидан чиқди. Водийдаги ўйин 2:1 ҳисобида ўз якунига етган бўлса, пойтахтдагиси 3:1 ҳисоби билан тугади.
Ярим финалда «Бунёдкор» Самарқанднинг «Динамо» клуби билан беллашадиган бўлди. Биринчи ўйин 31 июль куни Тошкентда ўтади.
Ўзбекистон кубоги Чорак финал 27 июль, пайшанба
«Бунёдкор» — «Нефтчи» 3:1
Голлар: Музаффар Музаффаров, 37-пен (0:1). Вадим Чемиртан, 45+1 (1:1). Достон Ҳамдамов, 58 (2:1). Отабек Шукуров, 69 (3:1).Дастлабки ўйин: 2:1Бугун — 28 июль куни чорак финал доирасида яна икки беллашув ўтказилади. «Бухоро» билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган «Локомотив», энди рақибини Тошкентда қабул қилади. «Қўқон—1912» устидан 4:1 ҳисобида зафар қучган «Насаф» эса водийда меҳмон бўлади.
Изоҳ (0)