Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг акаси Ким Чон Намни ўлдиришда гумондор икки аёл октябрь ойида Малайзия суди олдида жавоб беради. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Суднинг биринчи мажлиси 2 октябрда бўлиб ўтади. Иш 23 кун ичида кўриб чиқилиши кутилмоқда. Судда 30–40 гувоҳ эшитилади.
28 ёшли Вьетнам фуқароси Доан Ти Хуонг ва 25 ёшли Индонезия фуқароси Сити Айсиях Ким Чон Намнинг ўлдирилишида ягона гумондорлар ҳисобланади. Улар ўз айбини тан олмаяпти. Шунга қарамай, аёллар ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Ким Чон Нам шу йилнинг февраль ойида Куала-Лумпур аэропортида заҳарлаб ўлдирилган эди. Гумондор аёллардан бири заҳарли моддани эркакнинг юзига сепгани маълум.
Изоҳ (0)