Исроил полицияси генерали Арье Амит Қуддусдаги беқарор вазият туфайли истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Амитни бўшатиш қарорини Исроил полицияси бошлиғи бригада генерали Рони аш-Шайх қабул қилди.
Эслатиб ўтамиз, 14 июлда Ибодатхона тоғида икки исроиллик ҳарбий хизматчининг ўлдириб кетилиши туфайли Исроил ал-Ақсони мусулмонлар учун ёпиб қўйди, сўнг қарорини бироз юмшатиб, киришга металлодетекторли ромлар ўрнатди. Шу туфайли Қуддусда вазият кескинлашиб, фаластинликлар ҳуқуқ-тартибот органлари билан тўқнашувларга кириб кетди.
Изоҳ (0)