Тайваннинг электроника ва унинг компонентларини ишлаб чиқариш бўйича жаҳонда етакчи ўринда турувчи Foxconn компанияси АҚШнинг Висконсин штатида завод ташкил этишга миллиард доллар сарфлашга тайёрлигини билдирди. Баёнот 26 июль куни Оқ Уйда Foxconn директорлар кенгаши раиси Терри Гунинг АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашуви чоғида берилди, деб хабар қилади Meduza.
Янги завод телевизорлар ва бошқа техника учун дисплейлар ишлаб чиқаради. Шу йўл билан Висконсинда камида 3 минг иш ўрни яраталиши режалаштирилмоқда.
Штат губернатори Скотт Уокернинг фикрича, завод қурилиш умумий ҳисобда 22 минггача иш ўрнининг яратилишига олиб келиши мумкин.
15 йил давомида Foxconn 3 миллиард долларлик солиқ имтиёзларига эга бўлади.
Изоҳ (0)