Бўлажак iPhone 8 шу йилнинг октябрь ойида ёки ноябрь ойининг бошида сотувга чиқарилади. Бу ҳақда, Япониянинг Mac Otakara ресурсига таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Смартфон анонси iPhone 7s ва 7s Plus билан бир пайтда — сентябрда берилиши кутилмоқда.
Сотувларнинг ортга сурилиши ишлаб чиқаришдаги қийинчиликлар билан боғлиқлиги тахмин қилинмоқда, негаки ускуна катта редизайнга учраши кутилмоқда. Apple компанияси биринчи iPhone чиққанининг ўн йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўрмоқда.
Дастлабки маълумотларга қараганда, Apple’нинг бўлажак флагмани OLED-дисплейга, кўз рангдор пардаси ва бармоқ излари сканерига, шунингдек, вертикалную қўшкамерага эга бўлади. Дисплей диагонали 5,8 дюймни ташкил этади.
iPhone 8 тахминан минг доллар нархда сотилиши айтилмоқда.
Изоҳ (0)