Афғонистон шимолидаги Сарипул вилоятида ИШИД жангарилари дин ходимини қатл қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Сайёд туманининг Кападор қишлоғида истиқомат қилувчи мулла Тожмуҳаммад 25 июль куни ИШИД гуруҳи командири Қори Шермуҳаммад томонидан қатл этилди», — дейилади вилоят раҳбарининг матбуот хизмати тарқатган хабарномада.
Террорчиларнинг мотивлари номаълум. Улар тунги соатларда муллани уйидан олиб чиқиб, яқин атрофда бошидан жуда қилгани айтилмоқда.
Мулла Тожмуҳаммад ИШИД ҳақида кескин танқидий фикрлар билдириб келганини қишлоқ аҳолиси тасдиқлади.
Илгари террорчилар шу туманнинг Миёндара қишлоғида уч оқсоқолни шу йўл билан қатл қилган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)