Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Чимбой тумани кенгаши кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов иштирок этди ва Чимбой ёшларнинг фикр мулоҳазалари, таклифлари билан танишди, деб хабар беради «KRuz.uz».
Мажлис доирасида иттифоқнинг Чимбой туман кенгаши раиси этиб Жумамуратов Рахат Тлеумуратович сайланди.
Ёшлар иттифоқи Чимбой тумани кенгашига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғи асосида маҳаллий бюджет ҳисобидан Matiz маркали автомашинаси хизмат мобайнида фойдаланиш учун тантанали тарзда топширилди.
Изоҳ (0)