Душанбеда уч нафар тожикистонлик боксчи уч ўзбекистонликка қарши рингга чиқади
Тожикистон пойтахти Душанбе профессионал бокс кечасига мезбонлик қилади. Бу ҳақда «Оламспорт» нашри «News.tj»га асосланиб маълумот берди.
«Тож Промоушен» промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилаётган бокс кечасида тожикистонлик уч боксчи ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталарига қарши рингга чиқади. Жанглар 29 июль кунига тайин қилинган. Боксчилар «Аҳорун» амфитеатрида саф тортади.
Бокс кечаси Асосий уч жанг 29 июль, шанба
Тожикистон — Ўзбекистон
-55 кг: Асрор Воҳидов — Ҳумоюн Рустамов (6 раунд)-66 кг: Шерали Мамадалиев — Мақсуд Жумаев (8 раунд)-72 кг: Бахтиёр Мирзомуҳаммад — Алишер Хабибуллаев (6 раунд)Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар