Британиялик ғаввослар Исландия соҳилларида Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги Германия кемасидан кўп миқдорда олтин топди. Бу ҳақда, Daily Mail нашрига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, Британиянинг Advanced Marine Services компанияси аъзолари SS Minden кемасидан тўрт тонна олтин топган. Бу миқдордаги қимматбаҳо металл Жанубий Америка банкларидан олингани тахмин қилинмоқда.
Топилма қиймати 100 миллион долларни ташкил этиши мумкин.
Кема 1939 йил сентябрида Бразилиядан Германияга кетаётган чоғда Исландия соҳилларидан 190 километр нарида ғарқ бўлган эди. Адолф Гитлер Буюк Британия флоти кемани пайқагани учун капитанга уни чўктиришни буюрган эди.
Изоҳ (0)