Бугун — 22 июль куни Англия Премьер-лигасининг бир қатор клублари ўртоқлик ўйинларида майдонга тушди.
Чемпионлар халқаро кубогида иштирок этаётган Лондон клубларидан «Арсенал» ва «Челси» Хитойдаги турне давомида тўқнаш келди. Беллашув Антонио Конте шогирдларининг йирик — 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.
«Арсенал» бунга қадар Чемпионлар халқаро кубогида «Бавария»ни пенальтилар сериясига кўра мағлуб этишга муваффақ бўлганди.
Ўртоқлик ўйини Пекин, Хитой 22 июль, шанба
«Челси» — «Арсенал» 3:0
Голлар: Виллиан, 40 (1:0). Миши Батшуайи, 42 (2:0). Миши Батшуайи, 49 (3:0).Юрген Клопп бошчилик қилаётган «Ливерпуль» клуби эса Гонконг мезбонлик қилган Premier League Asia Trophy турнирида ғолиб чиқди. «Мерсисайд» клуби ярим финалда «Кристал Пэлас» устидан зафар қучган бўлса, финалда «Лестер»ни 2:1 ҳисобида таслим қилди.
Мусобақанинг 3-ўрин учун кечган ўйинида «Кристал Пэлас» футболчилари «Вест Бромвич» устидан ғолиб чиқди — 2:0.
Қайд этиш керак, янги мавсумдан бошлаб «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қиладиган мисрлик Муҳаммад Салоҳ янги клубидаги норасмий дебют голини уришга муваффақ бўлди.
PL Asia Trophy Гонконг, Гонконг 22 июль, шанба