Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ўзининг устозларидан бири бўлган Рауф Инилеевни Намангандаги футбол мактабига таклиф қилди. Бу ҳақда «Championat.asia» нашри хабар берди.
Инилеев Намангандаги спорт коллежида ишлайдиган мураббийлар малакасини назорат қилади. Бунда у ўзидан ёш мутахассисларга ўз билимларини бериб боради. Шунингдек, 2004 йилда таваллуд топган футболчиларга миллионлар ўйини сир асрорларини ўргатади.
Нашрнинг қайд этишича, шу йилнинг сентябрь ойида водий болалар ўртасидаги Чемпионлар лигаси мусобақасини ўтказади. Рауф Талгатович мазкур турнирга ҳам раҳбарлик қилади.
Одил Аҳмедов айнан Рауф Инилеев қўл остида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўзининг дебют учрашувини ўтказганди, деб ёзилган хабарда. Ўшанда Аҳмедов Хитой Тайпейи терма жамоасига қарши асосий таркибда майдонга тушган ва бугунга келиб миллий терма жамоа сардорига айланган.
Мендан қайси ишим ўзимга кўпроқ маъқул келгани ҳақида кўп сўрашади. Ҳар доим бу саволга интернатдаги фаолиятим, деб жавоб бераман. 80 йилларда республика олимпия захиралари коллежида ишлаганман ва ҳозиргача ўша ишимни ёрқин хотиралар билан эслайман. Менинг синфимдан кейинчалик миллийда ўйнаган Ирисметов, Пирматов, Назаров каби ёрқин футболчилар етишиб чиқди. 18 нафар шогирдимдан 12 таси Олий лигада ўйнади. Бу менинг ютуғим.Инилеев мавсумни Тошкентнинг «Обод» клуби бош мураббийи сифатида бошлаганди. Бироқ жамоадаги иқтисодий инқироздан кейин Инилеев ишсиз қолганди.Олдимда икки-уч вариант турган бўлса-да, ўйлаб ўтирмай Аҳмедовнинг таклифини қабул қилдим. Яна бир бор болалар футболида ишлаб, роҳат олмоқчиман. Водий футболининг равнақига ўзимнинг оз бўлса-да ҳиссамни қўшсам, хурсанд бўлардим.
Рауф Инилеев, мураббий
Изоҳ (0)