Россия Премьер-лигасининг «Ростов» клуби билан 4 йиллик шартнома имзолаган ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов ўзининг Instagram саҳифасида мухлисларга хайрлашув мактубини ёзди.
Ассолому алайкум қадрли дўстлар, азиз устоз ва мураббийлар, севимли мухлисларим! Кейинги тақдиримни Россия Премьер-лигасининг «Ростов» клуби билан боғладим. Бундан бахтиёрман! Чунки ўзимни Премьер-лигада синаб кўришни жуда истагандим.Аввалроқ Қаршининг «Насаф» клубидан Тошкентнинг «Пахтакор»ига етиб келган Элдор исмли бошқа бир футболчи — Элдор Суюнов ҳам мухлислари билан Instagram саҳифаси орқали хайрлашганди.«Машъал»дан «Бунёдкор»га йўл олиб адашмадим, аксинча, катта ўсишга эришдим. Умуман, футболнинг илк сабоқларини ўрганишимда хизматини аямаган ва мен учун трамплин бўлган «Машъал» клуби раҳбарлари, мураббийлари ва барча ишчи ходимларига катта раҳмат дейман. Энди Тошкент клубидан «Ростов»га ўтдим. Ўйлайманки, бу қарорим ҳам ҳар томонлама фойдали бўлади.
Россия Премьер-лигасига йўл олишимда ўз ёрдамини аямаган барча инсонларга раҳмат дейман. Алоҳида ташаккурларимни «Бунёдкор» бош директори Мурод Алиевга, бош мураббий Миржалол Қосимовга билдирмоқчиман. Чунки бу инсонлар мени тўғри тушуниб, кучли чемпионатда тўп тепиш истагимни маъқуллашди ва қароримни қўллаб-қувватлашди. Кучли чемпионатдан таклиф келса, клуб раҳбарияти футболчининг хоҳиш ва истакларини биринчи ўринга қўяди. Менга оқ фотиҳа тилаб, Россия клубига ўтишимда кўмак берганлари учун уларга яна бир-бор миннатдорчилик билдираман.
Қадрли дўстларим, сизлар билан ажойиб дарвларни бирга ўтказдик. Ёрқин ғалабалар, аламли мағлубиятларда бирга бўлдик. Бундай онлар ҳаётим зарварақларида унутилмас бўлиб қолади. Ҳаммаси учун раҳмат!
Азиз мухлислар, сизларнинг кўмагингиз ва далдангиз ҳозирги пайтда мен учун ҳар қачонгидан ҳам муҳим. Чунки ҳаётимда янги саҳифа очилаётган палла. Дуоларингиз, далдангиз мени янада кучлироқ қилади. «Ростов»даги рақобатда ижобий ҳислатларимни намойиш этиб, юртимиз шаънини руслар диёрида муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қиламан.
Ҳозирча Россия майдонларида «Ростов» либосида ўйнайман. Ишонаманки, 2018 йил руслар заминида Ўзбекистон миллий терма жамоаси либосида тўп тепиш ҳам албатта насиб қилади.
Элдор Шомуродов, Ўзбекистон термаси аъзоси
Изоҳ (0)