ОИТСга йўлиққан барча чет эл фуқаролари Миср ҳудудидан чиқариб юборилади. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш ва аҳоли вазирлиги вакили доктор Амр Қандил баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
Унинг сўзларига қараганда, яшаш ҳуқуқи сўраб мурожаат қилган, ўқишга ёки ишлашга келган ҳар қандай чет эллик ОИВ инфекцияси қонида йўқлигини тасдиқловчи ҳужжат билан келиши шарт.
Амр Қандил қўшимча қилиб ОИТСга йўлиққан Миср фуқаролари барча зарур дорилар билан таъминланиши ва мамлакат ҳудудида мутлақо бепул даволанишини айтиб ўтди.
Изоҳ (0)