Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Юнусобод туманидаги «Исломобод» маҳалласида яшовчи Тоҳир ва Шоҳиста Тўлагановлар хонадонида меҳмон бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: ЎзА

«Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг самаралари, фарзандлар тарбияси ҳақида сўз юритилди. Оиладаги барча фарзандлар ҳаётда ўз ўрнини топган.

Оила фахри ва фариштаси Шоҳайдар ота Шоисмоилов мамлакатимизга тинчлик-осойишталик, халқимизга янада фаровонлик, Президентимизга соғлик-омонлик тилаб дуо қилди», — дейилади ЎзА хабарида.