Италиянинг «Милан» клуби Леонардо Бонуччини ўз сафига қўшиб олади. Бу ҳақда клуб расмий сайти расман маълум қилди ва «Ювентус» билан музокаралар ижобий якун топгани ҳақида айтди.
Италия миллий терма жамоасининг асосий ҳимоячиларидан бири бўлган Бонуччи ўзининг кейинги 5 йилини Миланда ўтказади. 2010 йил туринликлар сафига бориб қўшилган ҳимоячи, «Ювентус» учун 300 дан ортиқ ўйинларда майдонга тушди. У Италияда ютиш мумкин бўлган барча совринларни айнан «Ювентус» билан қўлга киритди. Чемпионлар лигасида эса икки бор финалда тўп сурди.
«Милан» Бонуччи учун «Ювентус»га 42 миллион евро тўлаб беради. Бу пуллар 3 йил ичида ўтказиб борилиши қайд этилган.
Аввалроқ 30 ёшли ҳимоячи «Милан»дан ҳар йили 6,5 миллион евро маош олиши айтилганди. Бундан ташқари шартномада қўшимча бонуслар ҳам кўрсатиб ўтилган.
Изоҳ (0)