Ўтказилган йирик тадқиқот натижасида узоқ давом этадиган иш куни юрак хасталиклари ва бошқа муаммоларни келтириб чиқариши маълум бўлди. Тадқиқот натижалари European Heart Journal журналида чоп этилди, деб хабар беради «Газета.ru».
Ишда ўтказилган вақт ва юрак хасталиклари ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш учун Лондон университет коллежи эпидемиологлари ўрта ёшдаги 85,5 минг ишчи ҳақида маълумот тўплади. Тажриба иштирокчилари Буюк Британия, Дания, Швеция ва Финляндия вакиллари эди.
Улар иштирокчиларни иш вақти давомийлигига кўра гуруҳларга бўлди. Ўн йиллик кузатувлар ҳафтасига 55 соат ишловчи одамларда аритмия ривожланиш эҳтимоли бошқаларга нисбатан 40 фоизга кўпроқ эканлигини аниқлади.
Бундан ташқари, ортиқча ишлар семириш, юқори қон босими, чекиш ва ичкиликбозлик билан боғлиқлиги маълум бўлди. Ушбу барча омиллар аритмия ривожига сабаб бўлади. Тебранувчи аритмия инсульт эҳтимолини беш баробарга оширади, шу боис тадқиқотчилар одамларни ортиқча ишлашдан огоҳлантирди.
Изоҳ (0)