Apple бармоқ излари датчигини ишлаб чиқаришда юзага келган муаммолар туфайли янги iPhone смартфонларини ишлаб чиқаришни тўхтатиб туриши мумкин. Муқаддам компания ушбу тизимни такомиллаштириш устида ишлаётгани маълум бўлган эди, деб хабар беради «Интерфакс».
Таҳлилчиларнинг сўзларига қараганда, Apple смартфонлар етказилишини ортга суриши IV чорак натижаларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Агарда компания бозорга бармоқ изларини сканерлаш имкониятига эга бўлмаган телефонларни чиқарса, бу харидлар ҳажмининг қисқаришига сабаб бўлиши мумкин.
Apple сентябрдан янги суперсилсилани ишга тушириб, уч хил вариантдаги смартфонларни тақдим этиши, суперпремиум сегментидаги смартфон нархи минг доллардан кам бўлмаслиги кутилаётган эди. Шу туфайли таҳлилчилар компания катта муваффақиятга эришишини башорат қилаётган эди.
Изоҳ (0)