Дилшод Нуралиев бошчилик қилаётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Хитойдаги Hua Shan Cup мусобақасидаги иштирокини бошлади, деб ёзди ЎФФ расмий сайти.
Жамоа ўзининг биринчи ўйинини Чехия ўсмирларига қарши ўтказди ва 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Параллел беллашувда япониялик ўсмирлар мезбон Хитой дарвозасига жавобсиз 4 та гол уришнинг уддасидан чиқди.
Эртага — 15 июль куни ўзбекистонлик футболчилар Хитойга қарши саф тортади. Дастлабки турни ғалаба билан якунлашга муваффақ бўлган Чехия ва Япония ўмирлари эса ўзаро ҳисоб-китоб қилади.
Hua Shan Cup 1-тур ўйинлари 13 июль, пайшанба
Изоҳ (0)