Мавсумнинг биринчи ярмини «Бухоро»да ўтказган Шоҳрух Гадоев фаолиятини «Бунёдкор»да давом эттиради. Бу ҳақда «Championat.asia» клуб матбуот хизматига таяниб хабар берди.
Футболчи билан шартнома имзоланиб улгурилмаган. Аммо жамоа лагеридаги машғулотларга қўшилиб улгурган.
Гадоев ўтган мавсумнинг биринчи ярми якунларига кўра «Бунёдкор»га келган бўлиб, янги мавсум аввалида Сергей Лушчан уни клубда олиб қолишни истамаганди. Миржалол Қосимов эса футболчини ортга қайтарди. Мутахассис миллий терма жамоага бошчилик қилган вақтда ҳам Шоҳрух Гадоевни йиғинларга жалб қилганди.
Бунга қадар Миржалол Қосимов Воҳид Шодиев, Анвар Ғофуров ҳамда Сардор Собирхўжаевни ҳам «Бунёдкор»га қайтарганди.
Изоҳ (0)