Кембриж университети астрономлари фанда маълум энг кичик юлдузни аниқлади. Сатурндан бироз каттароқ бўлган ушбу юлдуз ўз радиуси масофасида Ер юзидагидан 300 баробар кучлироқ гравитацияга эга, деб хабар беради «Газета.ru».
Олимларнинг сўзларига қараганда, юлдузнинг ўлчамидан паст кўрсаткичда гравитацион сиқишув юлдуз тубидаги водороднинг ёнишини қўллаб-қувватлай олмайди. Бу кичик ва хира юлдуз Қуёшдан 600 ёруғлик йили нарида бўлиб, унга EBLM J0555-57Ab номи берилди.
«Тадқиқотимиз юлдузлар қай даражада кичик бўлиши мумкинлигини кўрсатди. Бу юлдуз бироз кичикроқ масса билан туғилганида эди, унинг ядросидаги водород жипслашуви реакциялари тўхтаб қоларди, шунда юлдуз жигарранг паканага айланиб қоларди», — тушунтирди тадқиқот муаллифи Александр Беттичер.
Юлдуз иккилик тизим таркибида бўлиб, у ўзидан ёрқинроқ ва йирикроқ шеригини тўсиб туради.
Изоҳ (0)