Таниқли америкалик актёр, «Оскар» мукофоти совриндори Том Хэнкс кино ва телевидениеда АҚШ тарихини акс эттиргани учун мукофот олади. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Мукофотни артистга National Archives Foundation нотижорат ташкилоти топширади. Маросим 21 октябрь куни Вашингтондаги миллий архив музейида бўлиб ўтади.
Хэнкс реал воқеаларга асосланган қатор фильмларда суратга тушган, «Оддий аскар Райанни қутқариш», «Аполлон 13», «Айғоқчи кўприги», «Қўлингдан келса, тутиб ол», «Гудзондаги мўъжиза» шулар жумласидандир.
National Archives Foundation баёнотида айтилишича, Хенкснинг қаҳрамонлари Иккинчи жаҳон урушида қатнашган, «совуқ уруш» йиллари АҚШ номидан музокаралар олиб борган, Вьетнамда жанг қилган, конгрессда ишлаган, космик дастур билан шуғулланган.
Муқаддам ушбу мукофот режиссёр Стивен Спилбергга ва «Гамильтон» мюзикли муаллифи Лин-Мануэль Мирандага берилган.
Изоҳ (0)