Австриянинг Леоганг шаҳрида ўтаётган футбол бўйича шифокорлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 1/8 финал чиптасини қўлга киритди.
Morell Cup деб ном олган мусобақани АҚШ устидан қозонилган 4:1 ҳисобидаги ғалаба билан бошлаган ўзбекистонлик шифокорлар, 2-турда мезбон Австрия билан дурангга рози бўлди — 0:0.
Бир неча дақиқа олдин Ўзбекистон терма жамоаси Бразилия докторлари устидан 2:0 ҳисобида зафар қучиб, гуруҳни 7 очко билан 1-ўринда якунлади ва нимчорак финалга йўл олди.
Бу босқичда ўзбекистонлик докторларга ким рақиб бўлиши эртанги ўйинлардан сўнг маълум бўлади.
Изоҳ (0)