Самарқандда трамвай ва Damas иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Facebook’даги «Самарқанд ва самарқандликлар» гуруҳида фотохабар қолдирилган.
Хабар беришларича, авария Damas’нинг йўлни қоидага хилоф равишда кесиб ўтишга уриниши оқибатида юз берган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.
Изоҳ (0)