Барселонада 11 июль куни янги авлод Audi A8 автомобили намойиш этилди. Седан автомобилсоз компания тарихидаги энг технологик авто сифатида таърифланмоқда, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Айтилишича, автомобилнинг ташқи кўринишида радикал ўзгаришлар йўқ. Шу билан бирга, у бутунлай янги MLB Evo архитектурасида йиғилган. Бундан ташқари, кўп миқдорда алюминий қотишмаларининг ишлатилиши седаннинг ҳажмини камайтириш имконини берган.
Янги машина иккита сенсорли дисплейга эга бўлиб, улардан бири аудио ва иқлим тугмаларининг ўрнини босади.
Мотор гаммаси 3 ва 4 литрлик бензин ва дизель двигателларидан иборат. Шунингдек, седан 48 вольтли гибрид қурилмага эгалиги маълум.
Изоҳ (0)