Хитой мезбонлик қилаётган M-Legend халқаро турнирида қаторасига иккинчи бор ярим финалга қадар етиб келган ўзбекистонлик Анвар Бойназаров кеча — 9 июль куни Topking World Series учун жанг қилди.
Унга бразилиялик Марлон Рибейро Дос Сантос рақиблик қилиши ҳақида маълумот берилганди. «Оламспорт»нинг қайд этишича, жанг ўзбекистонлик спортчининг 1-раунддаёқ ғалаба қозониши билан якунига етган. Анвар Бойназаров илк раунддаёқ рақибини нокаут қилишга муваффақ бўлган.
Аслида Бойназаров M-Legend ярим финалида жанг қилиш учун жўнаб кетганди. Бироқ мусобақа ярим финалларига саноқли кунлар қолганда, у бошқа кунга қолдирилди. Бундан фойдаланган Анвар Бойназаров Topking World Series учун жанг ўтказиб олди.
Изоҳ (0)