Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ хизмати идораларининг масъул ходимлари жорий йилнинг ўтган даврида санъатколарнинг лицензиялари билан танишиш мақсадида 37 та рейд-тадбирларни ташкил қилди. Бу ҳақда «KRuz.uz» сайти хабар бермоқда.
Айтилишича, бу тадбирлар давомида 23 ҳолат аниқланиб, уларга 8,2 миллион сўмлик маъмурий жарима чоралари кўрилди.
Жумладан, берунийлик Б. Жаксолиқова, тўрткўллик Ш. Артиқбаева, Н. Юсуповалар ўзлари иқстиқомат қилувчи туманлардаги тўйхоналарда раққосалик, тўрткўллик О. Нурманов бошловчилик, берунийлик М. Матякубов, қўнғиротлик Ж. Жантаевлар қўшиқ айтиб, аҳолига лицензиясиз хизмат кўрсатиб келганлиги учун маъмурий жазога тортилди.
Изоҳ (0)