Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг Тартиб-интизом қўмитаси ҳакамларни номақбул сўзлар билан ҳақорат қилган 5 нафар футболчига жазо чораларини кўрди. Бу ҳақда ПФЛ сайти хабар берди.
Шу тариқа футбол рефериларини ҳақорат қилгани учун «Сўғдиёна» вакили Санжар Рашидов ҳамда «Локомотив-БФК» футболчиси Нурбек Сидабуллаев 3 тадан, «Машъал» мураббийи Руслан Аҳмедов ва «Хоразм» мураббийи Ғайрат Шихов 5 тадан ўйинда четлатилган.
Санжар Рашидов Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Сардор Рашидовнинг укаси ҳисобланади.