АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой ва Шимолий Корея ўртасидаги савдо ҳажми охирги чорак давомида 40 фоизга ўсганидан норозилик билдирди. Бу ҳақда у Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилди, деб хабар беради «Европейская правда».
«Хитой ва КХДР ўртасидаги савдо охирги чоракда қарийб 40 фоизга ўсди. Биз билан ишлайдиган Хитой учун бу жуда кўп — аммо биз уларга бундай имкониятни беришимиз керак!», — деб ёзди сиёсатчи.
Ўзининг олдинги твитида АҚШ раҳбари мамлакат жаҳон тарихидаги энг ёмон савдо шартномаларини тузганини эътироф этган эди.
«Бизга ёрдам бермайдиган мамлакатлар билан нега келишув тузишимиз керак?», — қайд қилди Трамп.
Изоҳ (0)